“Bloomberg” Ўзбекистонга таклиф билан чиқди
Жамият
−
30 Апрель 2019
5027“Bloomberg” Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда бугун Миллий матбуот марказида давлат статистика қўмитаси ташкил этган тадбирда маълум қилинди, деб хабар берди ЎзА.
“Bloomberg” АҚШнинг машҳур компанияларидан бўлиб, у молиявий ахборотларни етказиб берувчи жаҳондаги етакчи икки компаниянинг бири ҳисобланади.
У молия бозорининг асосий иштирокчиларига молиявий янгиликларни етказиб беради. “Bloomberg” Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланиб, уларни ўз “Bloomberg ТV”, “Bloomberg Markets”, “Bloomberg Business Week” ва бошқа манбаларида тарқатиш ниятида эканлигини маълум қилган.
LiveБарчаси