Украина учун “тинчлик сигналлари” ҳақидаги гап ёлғон – Песков
Олам
−
26 Январь
8372Аввалроқ “Bloomberg” агентлиги Россия расмийлари норасмий каналлар орқали АҚШ раҳбариятига Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича мулоқотга, жумладан, Киев учун бўлажак хавфсизлик чораларини муҳокама қилишга тайёр эканини маълум қилганди. Кремль бу хабарини рад этиб чиқди.
"Йўқ, бу нотўғри хабар. Бу мутлақо ёлғон”, дейди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Bloomberg” агентлигининг хабар беришича, Москва норасмий каналлар орқали декабрь ойида Украина бўйича музокараларга тайёрлиги ҳақида “сигналлар” узатган.
Кремлга яқин агентлик манбаларига кўра, Москва Украинанинг нейтрал мақоми ва Киевнинг НАТОга қўшилмаслиги ҳақидаги талабдан воз кечиш масаласини кўриб чиқиши мумкин, бироқ Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудлар устидан назоратни тан олишни талаб қилади.
LiveБарчаси