Блогер Жейк Пол барча боксчиларни ортда қолдирди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Америкалик YouTube блогери ва боксчи Жейк Пол 2021 йилда 45 миллион доллар ишлаб топди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, Пол даромадининг 5 миллионини блогерлик фаолияти орқали ижтимоий тармоқлар орқали, қолган қисмини эса бокс орқали ишлаб топган. 

Пол 2021 йилда YouTube платформасида энг кўп маош олувчи юлдузлар рўйхатида иккинчи ва спортчилар орасида 20-ўринни эгаллади. Бироқ, жорий йилда суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Сауль Альваресни ортда қолдирди. Канело 34 миллион доллар йиллик даромади эвазига 48-ўринда қайд этилган.

Маълумот учун, ўтган йилда Пол учта жанг ўтказди. Апрель ойида у Беллатор бўйича собиқ чемпион Бен Аскренни нокаут эвазига таслим қилди, август ойида эса ярим ўрта вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудлини мағлуб этган бўлса, реванш жангида уни ҳам нокаутга учратди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Forbes Бокс Канело Пол

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг