Блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
16 Июль
37495Блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 15 июль куни соат 17:00 лар атрофида Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон аҳоли пунктида 1979 йилда туғилган блогер Шерали Комилов Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан бир йил аввал эълон қилинган айблов ва қидирувга кўра ҳибсга олинган.
Блогер аввал Қибрай тумани ИИБга, сўнг Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига олиб кетилган. Қашқадарё вилояти ИИБ тергов бўлими терговчиси санкцияси билан Шерали Комилов истиқомат қилган хонадонда тинтув ўтказилган. Тинтув давомида суриштирув органи томонидан Комиловга тегишли ашёлар, техникалар олиб кетилган. Гувоҳларга кўра, блогерни қўлга олиш жараёнида 15 нафарга яқин ИИО ходимлари қатнашган.
“Блогер Қашқадарё вилоятига этап қилиниши мумкин”, дейди Ташанов.
Эслатиб ўтамиз, Шерали Комиловга нисбатан вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган. У сўнгги бир йил давомида терговдан яшириниб келган.