Блогер Отабек Нуритдинов иши кассация судида кўрилиши бошланди
Local
−
04 January 2020 8916 1 minute
Андижон вилоят маъмурий судида фуқаро Абдуфатто Нуритдиновга (блогер Отабек Нуритдинов) нисбатан кассация тартибида иш кўрилиши бошланди, дея хабар қилди QALAMPIR.UZ манбаси.
Биринчи инстанция судида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддалари доирасида унинг иши судъя О.Мизамаҳмудов томонидан кўриб чиқилганди.

“Отабек Нуритдинов” номли профил эгаси Абдуфатто Нуритдинов юқоридаги МЖтКнинг учала моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 6.690.000 сўм жарима жазоси ҳамда 183-моддада назарда тутилган 15 суткалик қамоқ жазоси берилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August