Блогер Отабек Нуритдинов ишида суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди
Жамият
−
04 Январь 2020 8843 1 дақиқа
Андижон вилоят маъмурий судида фуқаро Абдуфатто Нуритдиновга (блогер Отабек Нуритдинов) нисбатан кассация тартибида иш кўрилиши бошланганини хабар қилгандик.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, кассация инстанциясида биринчи инстанция қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция судида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддалари доирасида унинг иши судъя О.Мирзамаҳмудов томонидан кўриб чиқилганди.
“Отабек Нуритдинов” номли профил эгаси Абдуфатто Нуритдинов юқоридаги МЖтКнинг учала моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 6.690.000 сўм жарима жазоси ҳамда 183-моддада назарда тутилган 15 суткалик қамоқ жазоси берилганди.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель