Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг суди қачон бўлиши очиқланди
3-саҳифа
−
28 Октябрь 2023
7541Блогер Олимжон Ҳайдаровга нисбатан очилган жиноят иши жорий йилнинг 30 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида кўриб чиқилади. Бу ҳақда Олий суд сайтида маълум қилинди.
Ҳайдаровга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш), 139-моддаси 3-қисми “а” банди (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилиш), 140-моддаси 3-қисми “а” банди (жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш), 165-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда товламачилик қилиш) билан айб эълон қилинган.
Олий суд сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, Ҳайдаровга нисбатан очилган иш судья Авазжон Эргашев томонидан кўриб чиқилади. Даъвогарлар орасида эса Қўқон шаҳри ҳокими Маъруф Усмонов ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, блогер Олимжон Ҳайдаров шу йилнинг 29 июль куни жиноят содир этганликда гумонланиб, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинганди. 10 октябрь куни Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари Ҳайдаровга нисбатан терговни якунлаб, ишни Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судига ўтказди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь