Блогер Ашурбоев солиқчилар уни қандай тузоққа туширганини айтиб берди (видеоинтервью)
Интервью
−
17 Июнь 2019
7600Жорий йилнинг 7 июнь куни Instagram’да 300 минг кузатувчисига эга бўлган саҳифа эгаси Азизбек Ашурбоев Миробод тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тузоққа туширилиб, унга тегишли телефон олиб қўйилди ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари пароллари ўзгартирилди. Telegram’даги ёзишмалари ўқилди.
Ушбу ҳолат бир неча кундирки ижтимоий тармоқларда долзарб бўлиб турибди. QALAMPIR.UZ жабрланувчи Азизбек Ашурбоевни топиб, у билан суҳбатлашди. Ушбу интервьюни сайтимизда ва YouTube`даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
– Мени ҳудди жиноятчидек қўлимни қайириб олиб кетишди.
– Шу одам деб тан олса, сен диний экстремизмга аъзо бўлгансан, деб айтишди.
– Уйимда хотиним ва болам касал, қўнғироққа жавоб берай, десам рухсат беришмади, дейди Ашурбоев интервью давомида.
LiveБарчаси