Блинкен Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан гаплашди
Олам
−
06 Сентябрь 2023
2726АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроил ва Фаластин етакчилари Биньямин Нетаньяху ва Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Аббос билан суҳбатда Блинкен Ғарбий Соҳилда давом этаётган тарангликдан хавотир билдирган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ фаластинликларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш чораларини кўришда давом этади. Блинкен Вашингтоннинг икки давлат тамойилига содиқлигини таъкидлаган.
Нетаньяху билан суҳбатда эса Блинкен икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамлигини ва АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини тасдиқлаган. У АҚШнинг Исроил ва Фаластин фуқаролари учун эркинлик, хавфсизлик ва фаровонликни кафолатлайдиган сиёсатини қўллаб-қувватлашда давом этишини яна бир бор таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Оқ уйдан АҚШ пойтахтига ташриф буюриш таклифи олганини, ташриф сентябрь ойида бўлиши кутилаётгани, аммо якуний сана ҳали келишиб олинмаганини айтганди. Шунингдек, у Исроил ва АҚШ тарихни ўзгартирадиган янгиликлар устида ишлаётганини билдирган.
LiveБарчаси