Блинкен Алиевга қўнғироқ қилиб, АҚШнинг мақсадини айтди
Олам
−
17 Ноябрь 2022
5808АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 16 ноябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилди.
Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирларининг яқинда Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувини эслатиб, Америка дипломатияси раҳбари Қўшма Штатлар Баку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ҳисса қўшишга қатъий қарор қилганини таъкидлади.
Блинкен Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ва тинчлик шартномасини имзолаш учун тарихий имконият борлигини билдирди.
Президент Илҳом Алиев, ўз навбатида, Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Жанубий Кавказдаги мулоқотга доимий эътибор қаратаётганини юқори баҳолади.
Озарбайжон раҳбарининг таъкидлашича, саъй-ҳаракатлар ва музокараларга қарамай, Арманистон раҳбарияти сўнгги кунларда қарама-қарши баёнотлар бериб келмоқда, бу эса муносабатларни нормаллаштириш ва тинчлик кун тартибини илгари суриш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Суҳбатдошлар тинчлик шартномаси ва ишонч чоралари бўйича навбатдаги учрашув ўтказиш юзасидан фикр алмашган.
LiveБарчаси