Бизнинг вазифамиз боксчиларнинг пул топиши – Кремлёв
Спорт
−
02 Май 2023
3832Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв Халқаро Олимпия қўмитасини (ХОҚ) танқид қилди.
“Бокс ажойиб спорт тури, биз аллақачон ўз йўлимизни танлаб олдик. Биз учун асосий турнир - Жаҳон чемпионати. Бокс билан камбағал ва ўрта қатлам шуғулланади. Бизнинг вазифамиз боксчиларнинг пул топиши. Ҳар бир боксчи, мураббий ва ташкилот учун курашамиз. IBA ташқаридан назорат қилинмаслиги учун мустақил эканлигимизни кўрсатамиз. 2012 ва 2016 йилги Олимпия ўйинларида боксда коррупция бўлган, дейишади... Ўшанда мен бу ташкилотда бўлмаганман. Бугунги кунда IBA'да ҳеч қандай муаммо йўқ. ХОҚга спортчиларнинг Олимпиададагидан кўпроқ даромад олишлари ёқмаётган бўлса бу уларнинг муаммоси ҳисобланади. ХОҚ билан ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман”, дейди Умар Кремльёв.
Айни кунларда IBA раҳбари Тошкент шаҳрида бўлиб турибди. 14 майга қадар “Ҳумо” аренада бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати жанглари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент мундиалига IBA томонидан энг катта соврин жамғармаси белгиланган. Мусобақа ғолиблари 200 минг, 2-ўрин соҳиблари 100 минг, бронза медаль эгалари эса 50 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.
LiveБарчаси