Бизни танлаганингиздан хурсандмиз – Лукашенко Путин Минскка келганидан оғзи қулоғида
Олам
−
24 Май
924423 май куни кечаси Минскка етиб келган Путинни аэропортда кутиб олган Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ярим тун бўлишига қарамай, Путин билан музокараларни бошлаб юборди. У Владимир Путин билан учрашувда биринчи навбатда хавфсизлик масаласи муҳокама қилинишини айтди.
“Ўйлайманки, биз одатдагидек хавфсизлик масалаларини биринчи ўринга қўямиз”, дейди Лукашенко аэропортда бўлиб ўтган учрашувда.
Шунингдек, унинг қайд этишича, иқтисодий масалаларни кенгайтирилган таркибда муҳокама қилиш режалаштирилган.
Учрашув чоғида Лукашенко Путин билан муносабатларида шундай анъана борлигини, кун давомида музокараларни бошлашга вақт йўқлигини, улар ярим тунга яқинроқ бошланишини ҳазил билан айтиб ўтган.
“Сизни ўз она Беларусь юртида хуш кўрдик, беларусь халқи сизнинг ташрифингиздан хурсанд бўлади. Бу дўстимизнинг сайловдан ва ХХРга ташрифдан кейинги биринчи сафари. Хитой билан муносабатларимизни ҳам муҳокама қиламиз. Бизнинг минтақамиз ва ундан ташқари, Транскавказ минтақаси учун жуда қизиқарли таклифларимиз бор”, деган Лукашенко.
Минск аэропортидаги суҳбатдан кейин Владимир Путин ва Александр Лукашенко норасмий шароитда мулоқотни давом эттирган.
Беларусга ташрифи Путиннинг 7 май куни янги муддатга Россия Федерацияси Президенти лавозимига киришганидан кейинги иккинчи хорижий ташрифи бўлмоқда. Президент илк давлат ташрифини Хитойга амалга оширди, 26-27 май кунлари эса Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.