Биздек кўп ядро қуролига эга бўлган давлат билан тўқнашувга киришиш ақлдан озиш – кичик Кеннеди

Олам

image

АҚШ президентлигига номзод Роберт Кеннеди Россия ва Хитой билан можароларга нисбатан АҚШ билан тўқнашувга киришиш ақлдан озиш эканини айтди. Бу ҳақда у бизнесмен Илон Маск билан Twitter'да бўлиб ўтган суҳбат чоғида гапириб ўтган.

Мулоқот вақтида президентликка даъвогар АҚШнинг Россия ва Хитой билан можароларини тезроқ ҳал этиш тарафдори эканини маълум қилган. 

“Биздек кўп ядро қуролига эга бўлган давлат билан тўқнашувга киришиш ақлдан озиш”, дейди у.

Шунингдек, у АҚШ биолабораториялари бутун дунёда, хусусан, Украинада мавжудлигини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ қуролларнинг барча турларини ишлаб чиқаради.

Суҳбат чоғида Кичик Кеннеди Украина Президенти Владимир Зеленскийни ҳам танқид қилган.

"У комедиячи. Мен буни ёмон демоқчи эмасман, лекин бу унинг сиёсатда тажрибаси йўқлигини англатади", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 35-Президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида демократлар партиясидан ўз номзодини кўрсатган. Республикачилардан эса Флорида губернатори Рон Десантис, собиқ вице-президент Майк Пенс, Демократлардан эса вице-президент Камола Харрис, транспорт котиби Пит Буттижич, сенатор Берни Сандерслар ҳам президентлик сайловида қатнашиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ядро қуроли Роберт Кеннеди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг