“Бизда маълумот бор”. Зеленский Пригожинни ким ўлдирганини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг авиаҳалокатдаги ўлими учун Россия етакчиси жавобгар эканини айтди. Бу ҳақда у бугун, 8 сентябрь куни Киевдаги “Ялта” саммити чоғида сўз очди.

"Путин одам сифатида ҳам, сиёсатчи сифатида ҳам қулаб тушди. У Пригожинни ўлдирди – ҳарқалай бизда шундай маълумотлар бор", деган Президент.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина Пригожиннинг йўқ қилинишини "бир террорчининг камайиши" сифатида қабул қилган, шу билан бирга, россияликларнинг руҳияти тушиб кетган, чунки улар "Вагнер” жангчилари орқасида яшириниб, ёлланма аскарларни олдинга ташлашга одатланган.

"Менимча, ёлланма аскарлар, вагнеритлар ортига яширинган Россия мудофааси кўп нарсани йўқотди. Биз учун бу, албатта, плюс", дея тушунтирган Владимир Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 август куни бортида Пригожин бўлган хусусий самолёт Тверь вилоятида ҳалокатга учраган, бортдаги барча-10 киши ҳалок бўлганди. Путин қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.  29 августда Евгений Пригожиннинг дафн маросими Санкт-Петербургдаги Порохов қабристонида бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Украина Зеленский Вагнер Евгений Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг