Биз Ўзбекистоннинг қарорини кутмоқдамиз – Эрдўған туркий алифбо ҳақида
Олам
−
06 Ноябрь
20597Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 6 ноябрь куни Бишкекдаги Туркий давлатлар ташкилоти 11-саммитида туркий давлатларнинг умумий алифбоси нақадар муҳимлиги ҳақида сўз юритди.
Унинг таъкидлашича, бу борадаги саъй-ҳаракатлар ва ишларни кучайтириш керак.
“Барча қийинчиликларни енгиб, ўзаро муаммоларни бартараф этиш орқали биз туркий дунёнинг тарихий уруғини биргаликда экишимиз мумкин. Мен бунга ишонаман”, деди Эрдўған ҳамкасбларига.
Унинг сўзларига кўра, бунгача оқсоқоллар Кенгаши 34 ҳарфдан иборат туркий алифбони ишлаб чиққан.
“Агар биз Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорлик қилсак, ўзгариш зарур деб ҳисоблайман. Туркия, Озарбайжон, Шимолий Кипр ягона турк алифбосига ўтишга тайёр. Биз Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон қарорларини кутмоқдамиз”, деди Туркия Президенти.
Маълумот учун, умумий туркий алифбо лойиҳаси 1991 йилда таклиф этилган лотин алифбосига асосланган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжоннинг Баку шаҳрида 9-11 сентябрь кунлари Халқаро туркий академия ва Турк лингвистик жамияти томонидан ташкил этилган умумий турк алифбоси бўйича комиссиянинг учинчи сессияси бўлиб ўтганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
06 Ноябрь