Биз Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг тартибсиз дунёни кўряпмиз – Ким Чен Ин
Олам
−
22 Ноябрь
4639Халқаро ҳамжамият Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг шафқатсиз ва тартибсиз даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда бугун, 22 ноябрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньянда ўтказилган қурол-яроғ кўргазмасининг очилиш маросимида сўз очди.
“Ҳозирда биз Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг тартибсиз ва зўравонликка тўла дунёни кўряпмиз”, деди КХДР етакчиси.
Ким Чен Инга кўра, АҚШ ўз ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида қўллаётган шармандали найранглар ва улар сабабли келиб чиққан турли низо ва тўқнашувлар “портлаш нуқтасига” етган ҳамда ғайриинсоний ва қўрқинчли урушлар ҳамда даҳшатли офатларга олиб келган. Хусусан, бугунги вазият тахминан 100 йил олдинги Европа ва Осиёдаги фашизмнинг дунё тартибини бузиш учун бирлашган пайтларини эслатади.
“АҚШ империализми бошчилигидаги ғарб ва шарқнинг реакцион кучлари бутун дунёда зўравон ва очкўз тартиб ўрнатишга ҳаракат қилмоқда”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин ҳарбийларга мурожаати чоғида урушга тайёргарлик кўриш зарурлигини айтган эди. Шимолий Корея етакчисига кўра, бу “Корея яриморолида тарихдаги энг кескин вазиятни яратган” АҚШ ва Жанубий Корея таҳдиди билан боғлиқ.