Биз ҳам маймун бўлишимиз керакми? – Путин “ёпиқ эшик”лар ортида эмланганига изоҳ берди
Олам
−
28 Март 2021
17580Россия Президенти Владимир Путин "маймун бўлмаслик" учун бошқа давлатлар раҳбарлари каби коронавирусга қарши омма олдида ва ОАВ камералари қаршисида эмланишдан бош тортган.
"Кимдир, қаердадир шундай қилса, биз ҳам сиз билан маймун бўлишимиз керакми? Менимча йўқ, ахир кимдир шу жуда қаттиқ кўзбўямачилик қилишни истаса, буни уддасидан чиқиш қийин эмас. Уколни кўрсатиб, аслида физраствор ёки кефир юбориш ҳам мумкин. Ҳазил албатта, витаминлар дейлик", деган Президент "Москва. Кремль. Путин" дастури учун берган интервьюсида.
РФ раҳбари эмланишидан олдин шифокорлар унинг ҳароратини ўлчашганини ва бу ҳолат барчада бирдек ўтказилишини айтган. У фуқаролар ўзини эмин-эркин ҳис қилиши учун эмланиши кераклигини таъкидлаган.
Президент Россияди ишлаб чиқарилган учта вакцина ҳақида гапириб, улар самарали, ишончли ва хавфсиз эканини таъкидлаган.
"Умид қиламанки, бу сифатлар сақланиб қолади. Ахир бизда 6 млн одам аллқачон эмланган. Уларнинг 4 млн 300 мингги иккинчи марта эмланган", деган Путин.
РФ Президенти қайси вакцина билан эмланганини яқин одамларига ҳам айтмаганини бу у ва шифокор ўртасидаги сир эканини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Путин жорий йилнинг 24 март куни коронавирусга қарши эмланди.
LiveБарчаси