Бивол кейинги жангини қачон ўтказади?
Спорт
−
02 Ноябрь 2023 3145 1 дақиқа
Енгил вазн тоифасидаги Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) чемпиони россиялик Дмитрий Бивол навбатдаги жангини йил охирида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда спортчи “ProBoxTV” YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз Саудия Арабистонида бўлажак жангимни муҳокама қилдик, умид қиламанки, навбатдаги жангим йил охири ёки келаси йилнинг бошида бўлиб ўтади”, дейди Бивол.
Боксчи охирги марта 2022 йилнинг ноябрида Жилберто Рамиресга қарши рингга чиққанди. Бивол-Рамирес жанги тўлиқ давом этган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Дмитрий ғалаба қозонганди. Дмитрий ҳисобида 21 та ғалаба (11 таси нокаут билан) мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 28 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказилган Фюри-Нганну жангига баҳсни томоша қилишдан ташқари, яна қандай сабабларга кўра Саудияга боргани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь