Биткоин нархи рекорд даражада кўтарилиб кетди

Олам 5198
image

Бугун, 2 январь куни энг машҳур криптовалюта – биткоин нархи 8 фоизга ошди ва биринчи марта 30 минг долларлик психологик нуқтадан ўтди. Савдо маълумотлари шундан дарак бермоқда.

20 да ортиқ биржадаги ўртача нархни ҳисоблаб чиқувчи “CoinMarketCap” портали маълумотига кўра, биткоин Тошкент вақти билан соат 16:21 да биткоин нархи 2,5 фоизга кўтарилиб, 30 094 долларга етган. Энг йирик криптовалюта биржаси Binance`да биткоин нархи 2,85 фоизга ошиб, 30 145 долларлик рекорд нуқтага етган.

Маълумот учун, дунёдаги 71,1 фоиз криптовалюта биткоин ҳиссасига тўғри келади. Айни вақтларда биткоиннинг биржадаги нархи 30 550 доллар атрофида бўлиб турибди.

Биткоин декабрь ойининг иккинчи ярмидан қимматлашни бошлади. 16 декабрда биткоин 20 минг долларлик кўрсаткичдан ўтиб, рекорд қайд этганди. Шундан бери у ўсишда давом этяпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 234
Рейтинг: 3
t
×