Биткоин нархи 120 минг доллардан ошиб кетди
Бу қизиқ
−
14 Июль 4100 1 дақиқа
Биткоин нархи тарихда илк бор 120 минг АҚШ долларидан ошди. Буни Binance криптовалюта биржаси савдо маълумотларида кўриш мумкин.
Binance Market Data'да қайд этилишича, bitcoin 120 минг долларлик чегарани босиб ўтган ва ҳозирда 121 минг 214,56 доллар даражасида савдо қилинмоқда.
Биржа маълумотларига кўра, шу йил бошидан бери биткоиннинг долларга нисбатан нархи асосан ўсиш тенденциясини кўрсатган. Бироқ февралдан апрелгача нарх пасайган давр ҳам кузатилди, хусусан, 9 апрель куни биткоин 76 минг доллар атрофида савдо қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 июль куни биткоин криптовалютаси курси 112 минг долларлик рекорд даражага етганди.
Live
Барчаси