Битирувчиларга аттестатлар қачон берилиши маълум бўлди
Жамият
−
14 Май 2019
5437Жорий йилнинг 13 май куни Ҳукумат қарори билан “Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиб тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Низомга мувофиқ, аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
• ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;
• педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;
• битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.
Эслатиб ўтамиз, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат берилади.
LiveБарчаси