Бишкекда Путинга қомуз чалиш бўйича мастер-класс ўтилди (видео)
Олам
−
27 Ноябрь 12194 1 дақиқа
Кеча, 26 ноябрь куни Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши олдидан ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари учун Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат резиденциясида қисқа этномаданий дастур намойиш этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражали меҳмонларга қирғиз халқи анъанавий турмуш тарзи ва маданиятини намоён этувчи “Қирғиз айили” этнографик мажмуаси таништирилди. У ерда юрталар ўрнатилди, миллий турмуш буюмлари, халқ ҳунармандлари ясаган асарлар, шунингдек, КХШТ аъзо давлатларига хос маданий жиҳатлар намойиш этилди.
Шу билан бирга, Президентларга қўл меҳнати билан ишланган панно ва миллий мусиқий асбоблар совға қилинди – бу қирғиз халқининг ҳурмат ва меҳмондўстлик рамзи сифатида тақдим этилди.
Экскурсия пайтида Владимир Путинни ёш қомузчининг мусиқа чалиши қизиқтирди. Россия раҳбари мусиқа асбобини қўлига олди ва ёш мусиқачи кўрсатган бир нечта аккордларни такрорлаб кўришга ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин 25 ноябрь куни Қирғизистонга етиб келганди. Самолёт трапида Путинни Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров кутиб олди.
Live
Барчаси