Бургутлар, итлар ва рақслар. Путинни Бишкекда дабдаба билан кутиб олишди (видео)
Олам
−
26 Ноябрь 5045 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин кеча, 25 ноябрь куни Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт трапида Путинни Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров кутиб олди. Қўниш майдонида икки давлатнинг байроқлари кўтарилди, фахрий қўриқчилар саф тортиб турди, тантанали мусиқа янгради.
Маросим вақтида миллий рақслар ижро этилди ва қирғизларнинг анъанавий бургут ва овчи итлар билан ов қилиш услублари намойиш этилди. “Манас” аэропортида фольклор-этнографик ансамбль қисқа мусиқий дастур тақдим этди.
Путиннинг давлат ташрифи доирасида Россия–Қирғизистон музокаралари бўлиб ўтади. Россия ва Қирғизистон раҳбарлари турли соҳалардаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка оид икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, шунингдек, бир қатор ҳукуматлараро ва тижорат ҳужжатлари имзолашга тайёрланган.
Шунингдек, Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида жорий йилда ташкилот доирасидаги ҳамкорлик натижалари сарҳисоб қилинади, коллектив хавфсизлик тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб олинади. Владимир Путин мавқедошларини Россия Федерациясининг 2026 йилда КХШТдаги раислиги устувор йўналишлари ҳақида хабардор қилади.
Live
Барчаси