Бишкек шаҳри мэри коронавирусга чалинди

Олам 1891
image

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри мэри Азиз Суракматов коронавирусга чалинди. Бу ҳақда мамлакат пойтахти мэрияси раҳбари Балбак Тулобаев маълум қилди.

"Афсуски, Бишкек мэри А. Суракматов томонидан ўтказилган COVID-19 учун сўнгги тест ижобий натижа берди", деб ёзади Тулобаев.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳокими сўнгги уч кун давомида ўзини ўзи изоляцияга олган, унинг ҳарорати паст. "У масофадан туриб ишлайди, шаҳар ва тезкор штаблар, шаҳар хизматлари ва тузилмалари меъёрда ишламоқда. Илтимос! Вирус мавжуд ва бу хавфли! Ниқобларни тақинг! Гигиена воситаларидан фойдаланинг! Ҳеч қаерга борманг!", дея таъкидлади аппарат раҳбари.

Бугунги кунга қадар Қирғизистонда бу касалликка чалинганларнинг умумий сони 2 981 кишига етди. 35 киши вафот этди. 1981 нафар бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.

Аввалроқ, Қирғизистон парламенти Матбуот хизмати раҳбари Иброҳим Нуракун ўғлида ҳам коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 19 июнь куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков республика ҳукумати аъзоларидан ниқоб режими ва коронавируснинг хавфсиз масофасига риоя қилмаганлик учун жарима тўлашни талаб қилди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 2.9
t
×