Бирорта ҳам масжид йўқ туманда илк масжид қурилиши бошланди
Жамият
−
21 Февраль 2019
9816Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган I Халқаро зиёрат туризми форумида иштирок этиш учун Бухорога етиб борди.
Усмонхон Алимов ташрифини Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида янги қурилаётган жоме масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб беришдан бошлади. Айтиш ўринлики, ушбу туманда шу кунга қадар бирорта ҳам масжид йўқ эди.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги янги жоме масжидга йирик муҳаддис Абдуллоҳ ибн Муборак номи берилди. Жоме масжид пойдеворига биринчи тамал тошини Усмонхон Алимов яхши тилак ва хайрли дуолар билан қўйиб берди.
Янги жоме масжид қурилиши тез орада якунланиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилади.
LiveБарчаси