Бирданига икки хил вакцина билан эмланиш мумкинми?

Жамият 2492
image

Бир турдаги вакцинани олган одам кейинги босқичларда бошқа вакцинани олиши мумкинми? Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди. 

“Йўқ, мумкин эмас, коронавирус инфекциясига қарши эмланаётганлар қайси вакцинада эмланишни бошлаган бўлсалар, шу вакцина билан барча босқичларида эмланишлари керак. 

Вакциналарни эмлаш тартиби (яъни 2 ёки 3 марта), улар ҳар бир вакцинада турличадир, бу тартибнинг сақланиши айнан шу вакцина ёрдамида организмда энг юқори даражада антитаначалар ҳосил қилиш имкониятини беради.”, дейди Убайдулаева.

Шунингдек, одам бирор вакцинани ола бошлаб, кейин иккинчи вакцина билан эмланса, бирламчи олинган вакцина тўлиқ олинмаган бўлиб, у самарасиз эмлаш, деб баҳоланади.

Маълумот учун, айни пайтда ўзбекистонликлар Британиянинг AstraZeneca вакцинаси ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical рекомбинант вакцинаси билан эмланмоқда.

Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистонга Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) номзод-вакциналар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3
t
×