Ўзбекистонда яратилган икки вакцина ЖССТ рўйхатига киритилди

Жамият 4268
image

Ўзбекистон Республикаси олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) номзод-вакциналар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг коронавирус  S оқсили асосидаги рекомбинант вакцинаси ҳамда Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказининг SARS-Cov-2нинг оқсил бўлагининг уч соҳаси: pcDNA3. 1 (+) плазмидасига қўйилган NTD, RBD ва HR1-HR2 вакцинаси ЖССТнинг номзод вакциналар рўйхатига киритилган. 

Хабарга кўра, мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.

Аввалроқ Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон жорий йилнинг охиригача ўз вакцинасини ишлаб чиқишини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси бошланди. Биринчи босқичда, авваламбор, 65 ёшдан ошган одамлар, тиббиёт ходимлари вакцинани олишади.

Айни пайтда ўзбекистонликлар Британиянинг AstraZeneca вакцинаси ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical рекомбинант вакцинаси билан эмланмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 2.9
t
×