Бирдан икки ўлим. Сирдарёлик ва тошкентлик бемор вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги икки ўлим қайд этилди. Шу тариқа мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар 83 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Гулистон туманида яшаган 69 ёшли Т. С. (эркак)да 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Сирдарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга миокард инфаркти, COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бундан аввал 29 июнь куни бемор миокард инфаркти ташхиси билан Гулистон тумани марказий шифохонасида даволанган. Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг ва семизликнинг 3-даражалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳамроҳ касалликлар фонида ташхис қўйилган касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир бемор Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшаган 55 ёшли У. А. (эркак) 16 июль куни Зангиота туманидаги “Назарбек” юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда олиб келинган.

Беморда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмониянинг ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

17 июль куни ҳамроҳ касалликлар фонида касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашган бемор,  мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан,  ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг