Бир йил ичида Россияни 2 миллиондан ортиқ мигрант тарк этди
Олам
−
19 Сентябрь
5163Ўтган йил давомида Россияда яшовчи 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари мамлакатни тарк этган. Айни пайтда мамлакатда 6,17 миллион хорижий фуқаро рўйхатга олинган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси хабар берди.
“Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, миграция рўйхатидан ўтиш давлат ахборот тизимида маълумотлар мавжуд бўлган Россияда бўлган чет эл фуқаролари сони 6 миллион 174 минг 777 нафарни ташкил этади”, дейилади хабарда.
Июнь ойи охирида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалькова бутун 2023 йил давомида Россия Федерациясида 8,5 миллиондан ортиқ одам миграция учун рўйхатдан ўтганини айтган.
“МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг аксарияти Россияда ишлайди. 2023 йилда ҳудудимизга 9 973 338 киши кўчиб келган. Шундан 8 миллион 507 минг 906 нафари миграция бўйича рўйхатга олинган”, дейди Москалькова.
Шу билан бирга, жорий йилнинг июль ойида Росстат Россияга мигрантлар оқими сўнгги ўн йил ичида минимал даражага тушгани ҳақида хабар берган эди.
“2023 йилда Россия Федерациясига чет элдан 560 минг киши келган, бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кам, ўша пайтдаги оқим 730 минг кишини ташкил этган”, дея таъкидлади Росстат.
Март ойида Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида Тожикистон фуқаролари айбланган терактдан кейин Россия ҳукумати миграция сиёсатини кучайтира бошлади. Июнь ойида Давлат Думаси Россия Федерациясида мигрантларнинг бўлиш тартибини қаттиқлаштирувчи қонун лойиҳасини қабул қилди (шу жумладан, тегишли реестрни яратиш). Ҳужжат 2025 йил 5 февралдан кучга кириши керак, шу вақтгача реестр ҳам ишга туширилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошида Тожикистон Россия Федерацияси ҳудудида амалдаги “хорижий фуқароларнинг кириб келишини назорат қилишнинг кучайтирилган режими” муносабати билан ўз фуқароларига “ўта зарурат бўлмаса, Россия Федерациясига боришдан вақтинча воз кечишни” тавсия қилган эди. Илгари Қирғизистон ҳам худди шундай тавсия билан чиққан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь