Бир ярим минг француз Украинадаги урушда қатнашишга тайёр – Захарова
Олам
−
03 Апрель
11694Жорий йилнинг апрель ойида қарийб 1,5 минг француз ҳарбийлари Украинадаги урушда қатнашиш учун жанговар шай ҳолатга келтирилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
"Бизда расмий Париж Украинага юбориш учун ҳарбий контингент тайёрлаётгани ҳақида янги маълумот бор. Шу мақсадда Франция хорижий легиони қўмондонлиги март ойи бошида тахминан 1500 кишидан иборат батальон-тактик гуруҳи таркибини тасдиқлади", деган Захарова.
Унга кўра, апрелда гуруҳ Украинадаги ҳарбий амалиётларда иштирок этиш учун тўлиқ жанговар ҳолатга келтирилиши кутилмоқда.
"Айни пайтда французлар ўз тарихининг шармандали қисми – Украинадан маданий бойликлар, шу жумладан Византия иконаларини яширинча олиб чиқиб кетган ота-боболарининг ишини давом эттирмоқчи", деган дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Киев режими ўзининг зарарига ишлайдиган маълумотларни "ахборот маконидан тозалаб, мамлакатда умумий цензура жорий этишда давом этяпти”.
LiveБарчаси