Бир ойда еттинчиси: КХДР Япон денгизига яна ракета учирди 

Олам

image

Шимолий Корея кеча, 30 январь куни ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказганини тасдиқлади. Бу ҳақда Американинг “NK News” интернет портали хабар берган.  

Таъкидланишича, гап “Хвасон-12” ракетаси ҳақида кетмоқда. Маълум қилинишича, учириш ракета қурол тизимининг тўғри ишлашини текшириш мақсадида амалга оширилган. 

Нашрнинг ёзишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин синовда иштирок этмаган. 

Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, КХДР 30 январь куни соат 07:52 да (Тошкент вақти билан 03:52) Чагандо вилояти Мупхён-ри қишлоғи ҳудудидан Япон денгизи йўналишида ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракета учирган. Ракета тахминан 800 километр учиб, максимал баландлиги 2 минг километрга етган. 

Қайд этилишича, Пхеньян қитъалараро баллистик ракеталарни учириш ва ядро синовларини ўтказишда ихтиёрий мораторийга риоя қилган ҳолда 2017 йил охиридан бери бундай учиришларни амалга оширмаган. 

Ушбу ишга тушириш йил бошидан бери еттинчиси бўлди. 

Бундан олдин, КХДР 28 январь куни Корея яриморолининг шарқий қирғоқларида сўнгги бир ой ичидаги 6-ракетани синовдан ўтказганди. 

26 январь куни Шимолий Корея денгизга “круиз ракеталар”ни учирган. 18 январь куни “тактик йўналтирилган ракеталар”ни ҳам синовдан ўтказган. Жорий йилнинг 5-11 январь кунлари КХДР гипертовушли ракетани синовдан ўтказган бўлса, 14 январь куни поезд вагонига ўрнатилган қисқа масофали баллистик ракеталарни учиргани тахмин қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ракета КХДР

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг