Бир кунда деярли 500 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонга ишлаш учун кетди

Жамият 7600
image

Жорий йилнинг 7 март куни деярли 500 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Миграция агентлиги ва Қозоғистон иш берувчилари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларни ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.

Келишувга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасидан 490 нафар фуқаро “Довуд ота” чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда, ишлаш учун Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилган. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 321
Рейтинг: 2.9
t
×