Билл Гейтс вакцина ишлаб чиқариш учун жуда катта сармоя киритди
Саломатлик
−
27 Май 2020
8312АҚШда жойлашган “Novavax“ биотехнологик фирмаси Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан коронавирус вакцинаси учун 388 миллион доллар олди. “Novavax“ сармоя киритилгандан кейин вакцина синовини эълон қилди.
Американинг биотехнология компанияси “Novavax“ ўз баёнотида айтишича, улар коронавирус вакцинасини синовдан ўтказишни бошладилар. Шунингдек, Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг катта сармояси билан биринчи клиник синовларини давом эттирмоқдалар.
Фирма синовларнинг биринчи босқичида вакцинани одамларда синаб кўришини айтди. “Novavax“нинг сўзларига кўра, улар NVX-CоV2373 деб атаган вакцина Австралиядаги 130 соғлом одамларда синовдан ўтказилади. Агар биринчи клиник синовлар ижобий натижа берадиган бўлса, вакцина синовининг иккинчи босқичи бошланиши таъкидланди.
Иккинчи босқичда “Novavax“ дунёнинг турли бурчакларидан келган турли ёш гуруҳларида тажриба ўтказади. Фирма клиник тажрибаларининг биринчи босқичи натижаларини июль ойида олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда дунё бўйлаб 100 га яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Улардан 10 таси клиник яъни одамларда синовдан ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь