Билл Гейтс инсониятни “чиплаштириш”ни режа қилганми?
Технология
−
05 Июнь 2020
7007Microsoft корпорациясининг асосчиси Билл Гейтс коронавирусга қарши вакцина орқали инсоният чиплаштирилади, деган айбловларга нисбатан ўз муносабатини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бундай ғояларнинг мавжудлиги бироз қўрқинчли, чунки бу назарияларнинг бир қисми унга ҳам тааллуқли.
“Business Insider” нашрининг ёзишича, миллиардер "чиплаштириш” назариясига тўхталар экан, ҳеч қачон микрочип каби нарсалар билан шуғулланмаганини айтди.
"Бу шу даражада аҳмоқлик ва ғалатики, ҳатто уни рад этиш жуда қийин", деди Microsoft асосчиси.
Гейтснинг таъкидлашича, вакциналар тўғрисидаги маълумотларни қайд этишда у ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтган.
Бундан ташқари, Microsoft асосчисининг таъкидлашича, эмлашга қарши фикрлар, ҳатто COVID-19 га қарши вакцина ихтиро қилинганидан кейин ҳам, жамоавий иммунитетни шакллантиришни қийинлаштириши мумкин.
LiveБарчаси