Билл Гейтс Илон Маскнинг сунъий интеллект ҳақидаги таклифига қарши чиқди
Технология
−
09 Май 2023
9982Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс Илон Маскнинг сунъий интеллект бўйича тадқиқотларни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги фикрларига қарши чиқиб, ушбу технология ёмон ниятли одамлар томонидан ишлатилишидан қўрқиб, уни тўхтатиб қўйиш хато эканини айтди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, Гейтс сунъий интелектни “ўйинни ўзгартириб юборадиган” ва “жуда фундаментал” технология эканини таъкидлаб, унинг келажакка таъсири қанчалик катта эканига эътибор қаратган.
Билл Гейтснинг ўзи 2022 йилнинг ноябрь Microsoft томонидан қўллаб-қувватланувчи, сунъий интеллектга асосланган ChatGPT чатботига асос солган ва бу ушбу соҳада дастлабкиси бўлганди. Тез орада ChatGPT тарихдаги энг тез ривожланувчи иловага айланди ва икки ой ичида 100 миллион обуначини қамраб олди.
“Биз ҳаммамиз унинг ёмон одам қўлига тушишидан қўрқамиз”, дейди у ABC телеканалига берган интервьюсида. У, шунга қарамай, технологияни ривожлантириш кераклигини таъкидлаган.
Ўтган ой Twitter бош директори Илон Маск ва бошқалар Гейтсга тегишли чатботнинг GPT-4 версиясидан кейинги кучлироқ тизимларни ишлаб чиқишни олти ойга тўхтатиб туришга чақириб, очиқ хат йўллаганди.
Мактубни имзолаганлар орасида Stability сунъий интеллекти бош директори Эмад Мостаке, Alphabet компаниясига тегишли Deepmind сунъий интеллекти тадқиқотчилари ҳамда бошқа сунъий интеллект мутахссислари Ёшуа Бенгио ва Стюарт Расселлар бор эди.
Билл Гейтс бу ғояга қарши эканини маълум қилган.
“Агарда сиз фақат яхши одамларни тўхтатиб қўйиб, бошқаларга монелик қилмасангиз, эҳтимол ўзингизга зарар етказасиз”, дейди у.
Гейтснинг айтишича, сунъий интеллект турли соҳаларда сезиларли ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Масалан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида уни қўллаш катта фойда бериши мумкин.
Бироқ, “сунъий интеллектнинг чўқинтирган отаси” сифатида танилган Жеффри Хинтон ундан келадиган хавф-хатарлар ҳақида маълумот берган. Хинтон сунъий интеллект инсоният учун иқлим ўзгаришидан кўра жиддийроқ хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлаган.
“Мен иқлим ўзгаришини қадрсизлантирмоқчи эмасман. Иқлим ўзгариши ҳақида қайғурманг, дейиш ниятим йўқ. У ҳам катта хавф. Лекин, менимча, буниси шошилинчроқ бўлиши мумкин. Иқлим ўзгаришига қарши нима қилиш кераклигини тавсия этиш жуда осон: сиз шунчаки углерод ёқишни тўхтатасиз. Агар шундай қилсангиз, охир-оқибат ҳаммаси яхши бўлади. Бунинг учун нима қилиш кераклиги эса аниқ эмас”, дейди у.
Хинтонга кўра, сунъий интеллект аллақачон фикрлаш борасида инсонни ортда қолдириб бўлган бўлиши мумкин. У бундай технология Путин каби “ёмон актёрлар” томонидан ёвуз мақсадларда қўлланиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь