Учинчи беморга Neuralink имплантлари ўрнатилди – Маск
Технология
−
11 Январь
1702Neuralink компанияси ўзининг чипини учинчи беморга муваффақиятли ўрнатди. Бу ҳақда америкалик тадбиркор Илон Маск Лас-Вегасда бўлиб ўтган тадбирдаги чиқишида маълум қилди.
“Айни пайтда уч нафар одамда Neuralink имплантлари бор ва улар барча ҳолларда яхши ишламоқда”, деди компания асосчиси.
Маскнинг сўзларига кўра, 2025 йилда Neuralink яна 20-30 та имплант ўрнатишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Илон Маск 2024 йил сентябрь ойида Neuralink’нинг янги Blindsight импланти ҳақида хабар берганди. Унинг таъкидлашича, бу қурилма туғма кўр инсонларга кўриш қобилиятини қайтариши мумкин. Бошида қурилмадан фойдаланувчилар паст сифатли тасвир билан чекланишига тўғри келади. Аммо келажакда у одамларга икки спектрда – ультрабинафша ва инфрақизил спектрларда кўриш имкониятини ҳам беради.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 2024 йил август ойида Neuralink компаниясининг иккинчи беморга чип ўрнатганини маълум қилганди. Унинг айтишича, беморнинг миясига ўрнатилган 400 та электрод муваффақиятли ишлаган. Шунингдек, Маск уларнинг ишлаш сифатини “ажойиб” деб баҳолаган.