Бетербиев - Смит жангининг янги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Бокс бўйича енгил вазнда WBC, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони россиялик Артур Бетербиев ва британиялик боксчи Каллум Смит 2024 йилнинг 13 январь куни ўзаро тўқнаш келади. Бу ҳақда Top Rank Boxing  ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Аслида тўқнашув 19 август куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ россиялик боксчининг шошилинч операцияси туфайли жанг бошқа санага қолдирилди. Бетербиевнинг суякларида инфекция аниқланиб, кейинроқ унинг жағи операция қилинди.

Маълумот учун, Бетербиев январь ойида британиялик Энтони Ярдни нокаутга учратиб, профессионал фаолиятида 19 та нокаут қайд этганди. Каллум Смит эса 30 та жангнинг 29 тасида ғалаба қозонган, фақат мексикалик Сауль Альваресга қарши тўқнашувда мағлуб бўлган.

Ҳозир Артур Бетербиев 38 ёшда. Россиялик жангчи профессионал рингда 2013 йилда дебют қилган. У 2017 йил ноябрида IBF унвонини қўлга киритиб, биринчи марта жаҳон чемпиони бўлган. Бетербиев украиналик Александр Гвоздик ва америкалик Жо Смитни нокаутга учратганидан сўнг WBC ва WBO камарларига эга чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Артур Бетербиев Сауль Альварес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг