Кроуфорд Мадримовдан сўнг Альваресни ҳам мағлуб этди

Спорт

image

13 сентябрдан 14 сентябрга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокснинг катта кечаси бўлиб ўтди. Енгил, ярим ўрта вазн, ярим ўрта ва ўрта вазн тоифаларида қатнашадиган америкалик профессионал боксчи Теренс Кроуфорд иккинчи ўрта вазн тоифасида мексикалик боксчи Сауль Альваресга қарши рингга кўтарилди.

Кроуфорд жангда ғалаба қозониб, ҳакамларнинг якуний қарорига кўра, (116-112, 115-113, 115-113), WBC, WBA, WBO, IBF ва The Ring камарларини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Теренс Кроуфорд 2024 йилнинг 4 августида профессионал бокснинг WBA йўналишидаги собиқ чемпион – Исроил Мадримов билан тўқнаш келган ва унда очколар ҳисобига кўра Кроуфорд ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов Сауль Альварес Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг