Бетербиев-Бивол реванш жанги проморолиги эълон қилинди (видео)

Спорт

image

Бокс бўйича биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ва даъвогар Дмитрий Бивол ўртасидаги реванш жанги олдидан проморолик эълон қилинди. 

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида жойлашган "Kingdom Arena" мажмуасида 22 февраль куни бокс бўйича биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев барча камарларини яна бир бор Дмитрий Биволга қарши ҳимоя қилади.

Қайд этиш керак, мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Вержил Ортисга қарши  WBC вақтинчалик чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Маълумот ўрнида, икки россиялик боксчи ўртасидаги дастлабки тўқнашув 2024 йилнинг 12 октябрь куни бўлиб ўтган ва ўшанда Бетербиев очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Артур Бетербиев Дмитрий Бивол Ар-Риёд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг