“Бешиктош” мухлислари жамоа мураббийига ақл ўргатяпти
Спорт
−
24 Январь
4373Туркиянинг “Бешиктош” клуби мухлислари жамоа бош мураббийи португалиялик Фернанду Сантушдан норози бўлмоқда.
Гап шундаки, ишқибозлар қозоғистонлик ярим ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов майдонда эгаллаётган позицияси бўйича эътироз билдирмоқда.
Мухлисларнинг фикрича, Истанбул жамоаси майдон марказида муаммоларга дуч келмоқда ва шунинг учун улар Зайнутдинов ўзини қулай ҳис қиладиган марказий ярим ҳимояда ўйнашини талаб қилмоқда, Сантуш эса футболчини ўйинларда орқада, ҳимоячи сифатида ўйнатяпти.
Ижтимоий тармоқларда туркиялик футбол мухлислари томонидан Зайнутдинов ҳақида “У марказий ҳимоячи сифатида ўйнай олмайди”, “Нега Бахтиёр Зайнутдинов марказий ҳимоячи сифатида ўйнашга мажбур қилиняпти?”, “Ярим ҳимояда ўйнай оладиган футболчилар орасида Зайнутдинов энг яхши қобилият ва ўйинга эга, нега у ҳимоя марказида ўйнаши керак?”, деган фикрлар билдирилган.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум Туркия чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушди ва ҳали гол ургани йўқ. Ундан ташқари Зайнутдинов чемпионат баҳсларида шерикларига голли узатма ҳам бермади. Унинг Истанбул клуби билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь