Бешариқ туманида Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2020
3464Фарғона вилояти Бешариқ туманида ҳаракатланаётган Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, пиёда вафотига сабаб бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни фуқаро М.Х. Nexia русумли автомашинасини Бешариқ тумани "Яккатут" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган М.А.ни уриб юборган. Натижада М.А. олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь