Беш ҳудудда коронавирусга чалинганлар кўпайди
Жамият
−
03 Сентябрь 2020
18147Бугун, 3 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95 нафарга ошиб, 42 635 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
66 нафари Тошкент шаҳрида;
10 нафари Тошкент вилоятида;
8 нафари Самарқанд вилоятида;
6 нафари Наманган вилоятида;
5 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. (аёл) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 39 883 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 421 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси