Беш ҳудудда 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
04 Сентябрь 2020
8852Бугун, 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 нафарга ошиб, 42 903 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 70 нафари Тошкент шаҳрида;
• 16 нафари Тошкент вилоятида;
• 10 нафари Наманган вилоятида;
• 7 нафари Самарқанд вилоятида;
• 3 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 391 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси