Беруний туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 19 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенеси ахборот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, сессияда Хидиров Икром Торебаевич Беруний тумани ҳокими этиб тайинланган.

Шунингдек, йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси раҳбари Аманбай Оринбаев сўзга чиққан.  

Маълумот учун, Хидиров Икром Торебаевич шу кунга қадар “Қорақалпоғистон агрокластер” масъулияти чекланган жамиятида чўл ободонлаштириш таъсисчи сифатида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 декабрь куни халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Наманган вилоят ҳокимига икки нафар ўринбосар ва Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон ҳоким Беруний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made