Берлин Украинага танк учун снарядлар етказиб берди
Олам
−
05 Январь
3560Германия ҳукумати Украинага Leopard 2 танклари учун снарядлар ва 10 та Marder жанговар машиналарини етказиб берди. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотда маълум қилинди.
Ёрдам пакетидан қуйидаги жиҳозлар ҳам ўрин олган:
- 115 мм калибрли деярли 10 мингта заряд,
- 1та Biber кўприк машинаси,
- ўнлаб юк машиналари,
- 305 та MK 556 автоматлари,
- минглаб қишки ҳарбий формалар,
- шлемлар.
Маълумот учун, 2022 йилнинг февралидан бери Украинага Германиядан кўрсатилган гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми 25 миллиард евродан ошган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Германия ҳукумати ёрдамни 2024 йилда 4 миллиард евродан 8 миллиард еврогача ошириш ниятида эканини билдирган. Бироқ, ҳукумат фискал муаммолар туфайли бюджет бўйича ҳалигача келишиб олгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Бирлашган Қуролли Кучлари қўмондони генерал-лейтенант Сергей Наев Украинани Россия ракета ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун ўқ-дорилар етишмовчилигидан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь