Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташрифини якунлади
Жамият
−
17 Ноябрь 2496 1 дақиқа
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Сердар Бердимуҳамедовни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кеча, 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келганди. У Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди. Бугун, 17 ноябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов биргаликда суратга тушгач, тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди. Етакчиларнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди. Президентлар “Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонасини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Кўксарой қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” орденини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Live
Барчаси