Бердимуҳамедов Байденни табриклади
Олам
−
30 Ноябрь 2020
3012Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов халқи ва мамлакат Ҳукумати номидан ҳамда шахсан ўз номидан Жозеф Байденга Америка Қўшма Штатлари Президенти этиб сайлангани муносабат билан табрик йўллади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Бердимуҳамедов ўз мактубида Туркманистон АҚШ билан муносабатларининг ҳозирги даражасини юқори баҳолашини ва тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳимоя қилишнинг анъанавий тамойиллари асосида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлаган.
“Туркманистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик, ўзаро тушуниш ва манфаатдорликка асосланган алоқалар янада мустаҳкамланиб боришига ишонаман”, деган Бердимуҳамедов.
Туркманистон Президенти Байденга саломатлик, бахт ва юқори давлат лавозимидаги фаолиятида омад тилаган.
Қайд этиш керакки, Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларидан биринчи бўлиб АҚШнинг сайланган Прездентини табриклади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайлови ўтказилди. Сайлов натижаси расман эълон қилинмаган бўлса-да, натижалар демократ Жо Байденнинг ғалабасини кўрсатмоқда.
Ҳозиргача Байденни Хитой Раиси Си Цзиньпин расман табриклади. Шунингдек, Британия Бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануэль Макрон Жо Байденни табриклади.
Россия Президенти Владимир Путин Байденни табриклашга шошмаяпти. У сайловнинг натижаси расман эълон қилинмаганини таъкидламоқда.
LiveБарчаси