Бензема Мбаппенинг “Реал”га ўтиши ҳақида фикр билдирди

Спорт 5245
image
-

Хабарингиз бор, “Реал”нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема 5 йиллик танаффусдан сўнг терма жамоага чақирилди ва Уэльс терма жамоасига қарши кеча, 2 июнь куни ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бироқ унинг қайтиши омадли кечмади, Бензема белгиланган пенальтидан унумли фойдалана олмади. Ўйин тақдирини Мбаппе, Гризманн ҳамда Дембеле урган голлар ҳал қилди.

Учрашувдан сўнг Карим Бензема жамоадоши Килиан Мбаппе хусусида гапириб ўтди:

“Терма жамоага қайтиш ёқимли, бироқ пенальтидан гол ура олмаслик ёмон. Хайриятки, жамоадошларим гол урди ва ўйин бизнинг фойдамизга якунланди. 

Мен Мбаппенинг ўйини ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Кўпчиликка маълумки, “Реал” бир неча мавсумдан бери унинг ўйинига қизиқиш билдиради. Бу бежизга эмаслигини энди англаб етяпман. Сабаби мен у билан машғулотда бирга бўлдим, бирга ўйин ўтказдик. У шу қадар тезкорки, баъзида ҳимоячиларга раҳмингиз келади. Инсонийлик жиҳатидан ҳам у бошқалардан ажралиб туради. 

Ишончим комил, у “Реал” учун жуда керакли футболчи! Агарда у бизга ўтишга рози бўлса, у билан кўплаб ютуқларга эришишимиз мумкин”.

Маълумот учун, Карим Бензема Франция терма жамоаси либосида 5 йилдан бери илк бор майдонга тушди.

 

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 210
Рейтинг: 2.9
t
×