Бензема эффекти: Олмалиқда кўчалар ёпилади

Спорт

image

Бугун, 27 ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида маҳаллий ОКМК клуби футбол юлдузи Карим Бензема бошчилигидаги Ал-Иттиҳод билан Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) 5-тури доирасида баҳс олиб боради, Бензема ва жамоадошларининг Олмалиққа келиши муносабати билан шаҳарнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади. Бу тўғрисида Олмалиқ шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. 

Фармойишга кўра, 2023 йил 27 ноябрь куни соат 17:00 дан соат 23:00 га қадар Амир Темур кўчасининг Камалак чорраҳаси билан кесишган қисмигача барча туташган (Фурқат, Юксалиш, Алишер Навоий, Обиҳаёт ва Истиқлол) кўчалар, шунингдек Юксалиш кўчасининг Парвоз кўчаси билан кесишган қисми ва Алишер Навоий кўчасининг Истиқлол кўчаси билан кесишган қисми ёпилиб, автомобиль қатнови вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, стадионни ўйинга сўнгги тайёргарлиги ва хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, соат 13:00 дан эътиборан, стадион ҳудудидаги кассалар ёпилиб,  чипталар сотуви “Дельфин сув саройи” кассаларига кўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема ОКМК Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made