Бензема 16 йиллик антирекордни такрорлади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема “Осасуна” билан 2021/2022-йилги мавсум 33-тур учрашувида (3-1) иккита пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, 34 ёшли франциялик футболчи 16 йил ичида Ла Лиганинг бир ўйинида иккита пенальти ноаниқ амалга оширган биринчи футболчига айланди. 2006 йил апрель ойида бундай воқеа "Эспаньол"нинг собиқ ҳужумчиси Раул Тамудо билан содир бўлган. Ўшанда Тамудо "Бетис" дарвозасига белгиланган иккита пенальтидан ҳам самарали фойдалана олмаган.

“Осасуна”га қарши учрашувнинг 12-дақиқасида “қаймоқранглилар” ҳимоячиси Давид Алаба жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб “Осасуна” ҳужумчиси Анте Будимир ҳисобни тенглаштирди. “Реал” ҳужумчиси Марко Асенсио 45-дақиқада гол урди ва мадридликлар 2-1 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқди.

Баҳснинг иккинчи бўлимида Бензема бу мавсумдаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. 52-дақиқада мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема пенальтидан гол уриш имкониятига эга бўлди, аммо унинг зарбасини дарвозабон Серхио Эррера қайтарди. Орадан етти дақиқа ўтиб, Бензема яна 11 метрлик нуқтадан зарба берди, бироқ бу сафар ҳам Эррера жамоасини қутқариб қолди. Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкес иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган вақтида гол урди ва ҳисобни 3-1 кўринишига келтирди. Шу тариқа, Мадрид жамоаси навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, “Осасуна” турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда. Ҳагоба Аррасате жамоаси Испания чемпионатининг 33 ўйинида 44 очко тўплаган. “Реал Мадрид” 78 очко жамғарган ҳолда, Ла Лиганинг яққол етакчиси бўлиб турибди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бензема 16 йиллик антирекорд

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made